АсосийSalomatlik

Тошкентда замонавий вакциналар омборининг очилиши бўлиб ўтди

'Тошкентда замонавий вакциналар омборининг очилиши бўлиб ўтди'ning rasmi

ЮНИСЕФ вакциналарни сақлашга мўлжалланган махсус объектни Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тошкент шаҳар бўлимига фойдаланишга топширди. Мазкур иншоот вакциналарнинг сифатли бошқарувини таъминлашга ёрдам беради. Замонавий вакцина омбори автомат тарзда бошқарилувчи совуткич хон, ҳароратни мунтазам назорат қилувчи мосламалар ва бошқа махсус ускуналарга эга.

Янги вакциналар омбори бир ёшгача бўлган 125,523 болани эмлашга мўлжалланган 20,000 литр ҳажмдаги вакциналарни сақлаш имконини беради. Ичига кириб бемалол юриш мумкин бўлган совуткич камералари вакциналар сифатини таъминлаш учун зарур бўлган 2-8 даража ҳароратни доимий равишда таъминлаб туради.

ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн янги объектни Тошкент шаҳар санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори Бегзод Одиловга тантанали равишда топширди. Тадбирда, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, республика ва шаҳар санитария-эпидемиология хизмати вакиллари, журналист ва блогерлар иштирок эди.

Вакциналар ёрдамида бутун дунёда 5 ёшгача бўлган миллионлаб болаларни юқумли касалликлар ва ўлим хавфидан омон сақлаб қолиш мумкин. Шу боисдан иммунизация келгуси авлодлар учун аҳоли соғлиғини сақлашга қилинган энг муваффақиятли ва иқтисодий жиҳатдан фойдали инвестициялардан ҳисобланади.

ЮНИСЕФ ходимларни янги қурилмалардан фойдаланишга ўргатиш, уларни зарур қўлланмалар билан таъминлашда ҳам кўмак беради.

ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти Ўзбекистон ҳудудларида ана шундай 21 та шу каби объектларни қуриб, зарур ускуналар билан таъминлашда бевосита иштирок этмоқда.

    Бошқа янгиликлар