АсосийDunyo

​Туркманистон Президенти ички ишлар вазирини барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди

'​Туркманистон Президенти ички ишлар вазирини барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди'ning rasmi

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакат Ички ишлар вазири, полиция генерал-лейтенанти Исгендер Муликовни ишдан бўшатиб, уни майор лавозимига туширди ҳамда барча давлат мукофотларидан маҳрум қилди.

Президент Муликов ишдаги жиддий камчиликлари, хизмат вазифасини суиистеъмол қилганлиги ҳамда хизмат ваколатларини қўпол равишда бузганлиги учун Ички ишлар вазирлигининг бошлиғи лавозимидан озод қилган ва унвонини полиция майоригача туширган.

Президент ўз фаолияти давомида Муликовга 12 марта қаттиқ танбеҳ эълон қилганини, аммо у керакли хулосаларни чиқармаганини эслатди.

Туркманистоннинг янги ички ишлар вазири этиб Мамматхон Чакиев тайинланди. У аввал Саноат, транспорт ва коммуникациялар бўйича вазир ўринбосари лавозимидан Ички ишлар вазирлигига ўтказилди.

    Бошқа янгиликлар