41

"Хўжа Насриддин" энди россиялик кино ижодкорлар билан гавдалантирилади

МАДАНИЯТ 02.10.2019, 15:58
295
"Хўжа Насриддин" энди россиялик кино ижодкорлар билан гавдалантирилади

Россиянинг “Megogo" ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ўртасида “Хўжа Насриддин" фильмини ишлаб чиқариш тўғрисида меморандум имзоланди.

Москва ва Қозон шаҳарларида ўтказилаётган “Ўзбек киноси” кунлари доирасида "Ўзбеккино" Миллий агентлиги Россиянинг бир қатор кино компаниялари билан ҳамкорлик меморандумлари имзолаган. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот хизмати вакили Барно Унгбоева хабар берди.

“Megogo" кино компанияси билан “Хўжа Насриддин" фильмини ишлаб чиқариш тўғрисида меморандум имзолади.

Бундан ташқари, "Ўзбеккино" "Марс Медиа" кино компанияси билан Тошкент зилзиласига бағишланган "Тошкент-66" филмини суратга олади.

Маълумот ўрнида

Megogo Шарқий Европа ва МДҲ давлатларида оилавий видеосервис ҳисобланади. Канал контенти рус тилидан ташқари, инглиз, француз, турк, қозоқ ва бошқа тилларда чиқади. 2017 йил кузида компания ҳар ойлик аудиториясини 55 миллион фойдаланувчилар ташкил қилишини маълум қилганди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz