“Дирилиш Эртуғрул” сериалининг продюссери Меҳмет Бўздоғ ўзининг келгуси ойда суратга олишни бошлайдиган "Жалолиддин Хоразмшоҳ" янги лойиҳаси дунёда катта овоз олиб келишини айтди. Бўздоғ келаси ой "Жалолиддин Хоразмшоҳ" сериалини суратга олишни бошлайди.
Бўздоғнинг айтишича, "Жалолиддин Хоразмшоҳ” сериали турк-ўзбек дўстлиги маҳсули бўлиб, катта бир лойиҳа бўлади, сериал Ўзбекистоннинг дунёга танилиши учун катта вазифани бажаради.
Лойиҳада тахминан минг киши иштирок этади.