41

Ғолиб бўлган полвонга 10 000 доллар мукофот бор

СПОРТ 03.10.2019, 17:05
325
Ғолиб бўлган полвонга 10 000 доллар мукофот бор

2019 йилнинг 5-6 октябрь кунлари Термиз шаҳрида кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Ал Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган ХIV халқаро турнир яна дунё полвонлари ва кураш ихлосмандларини қадим Сурхон воҳасига жамлайди.

Бу йилги мусобақада ҳозирча 47 давлатдан 110 нафар спортчи иштирок этиш истагини билдирган.

Турнир ёшлар ўртасида 10 та вазн тоифасида (55, 66, 73, 81, 90, +100 кг. вазн тоифаларида ўғил болалар, 48, 57, 70, +78 кг. вазн тоифаларида қизлар ўртасида), катталар ўртасида эса мутлақ вазн тоифасида бўлиб ўтади.

Турнирнинг мукофот жамғармаси 100 минг доллар бўлиб, ёшлар ўртасида 10 та вазн тоифасидаги беллашувлар ғолибларига биринчи ўринлар учун 3 000 доллар, иккинчи ўринлар учун 2 000 доллар, иккита учинчи ўринлар учун 1 000 доллардан жами 70 000 доллар тақдим этилади.

Мутлақ вазнда ғолиб бўлган полвон Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини – 10 000 долларга сазовор бўлади. Иккинчи ўрин соҳиби 5 000 доллар, иккита учинчи ўрин соҳиблари 3,5 000 доллардан жами 22 000 доллар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланади. Учинчи ўрин соҳибларидан кейинги 4 нафар иштирокчининг ҳар бирига эса 2 000 доллардан жами 8 000 доллар пул мукофоти таъсис этилган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz