13

​Халқ таълими вазирлиги 2020 йилда тизимни ривожлантириш бўйича таклифлар йиғмоқда

ЖАМИЯТ 04.10.2019, 11:57
708
​Халқ таълими вазирлиги 2020 йилда тизимни ривожлантириш бўйича таклифлар йиғмоқда

Бугунги кунда халқ таълими тизимига давлат сиёсати даражасида эътибор берилмоқда. 2018 йилда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги сўровнома ўтказиб, тизимда қатор ислоҳотлар олиб борилди.

Биринчи ўринда, ўқитувчиларнинг ойликлари оширилди ва уларнинг жамиятдаги мавқеини кўтариш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўқитувчилар юритиши керак бўлган ҳужжатлар сони 7 тадан 3 тага қисқарди.

Мактабларнинг инфратузилмасини яхшилаш бўйича маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда амалий ишлар амалга оширилмоқда. Тизимга ахборот технологиялари жорий этилмоқда.

Шу билан бирга, олдимизда умумий ўрта таълим тизимини ривожлантириш, таълим сифатини янада ошириш, уни халқаро стандартларга мослаштириш каби вазифалар турибди. Халқ таълими вазирлиги ҳозирда 2020 йил учун асосий ислоҳотлар йўналишларини белгилаб олиш ишларини бошлаган.

Шу муносабат билан, халқ таълими тизими ходимлари ва соҳага бефарқ бўлмаганлар шахслар қуйидаги ҳаволада келтирилган шакл орқали 2020 йилда амалга оширилиши зарур бўлган ислоҳот ва уларни амалга ошириш бўйича таклифларни қолдиришлари мумкин.

Таклифларни 2019 йил 7 октябрь соат 18.00га қадар беришингизни сўраймиз. Мамлакатимизда халқ таълими тизимини ривожлантириш учун ўз ҳиссангизни қўшинг.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
9554.22
USD 21.48
10637.67
EUR 417.62
121.10
RUB 1.11