41

Қозонда “Ўзбек киноси кунлари” ўтказилмоқда

МАДАНИЯТ 05.10.2019, 15:04
147
Қозонда “Ўзбек киноси кунлари” ўтказилмоқда

Аввал хабар берганимиздек, 1-5 октябрь кунлари Россиянинг Москва ва Қозон шаҳарларида “Ўзбек киноси кунлари” бўлиб ўтмоқда. Тадбир доирасида Қозоннинг «Мир» кинотеатрида ўзбек режиссёрлари томонидан ишланган энг сара фильмлар намойиш этилмоқда.

Қозондаги фильмлар намойишида ўзбек театр ва киноси дарғалари Ражаб Адашев ва Феруза Саидовалар меҳмон бўлишди.

Қозонда ўзбек киноси кунларининг очилишида Ўзбекистоннинг ушбу шаҳардаги бош консули Ф.Насриев иштирок этди.

Татаристон пойтахтида кино ихлосмандлари учун ҳужжатли, бадиий, тарихий, ижтимоий-маиший ва болаларга мўлжалланган 8 та фильм намойиши ташкил этилди.

Кино кунларини Умида Ҳамдамованинг «Иссиқ нон» ҳамда Ҳилол Насимовнинг «Ҳаёт» бадиий фильми бошлаб берди.

Ўзбекистон кино кунлари доирасида барча фильмлар намойиши бепул амалга оширилмоққда.


Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+13° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz