41

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов: "Ўтмишдаги хатолардан тўғри хулоса чиқариш керак!"

СПОРТ 05.10.2019, 16:32
818
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов: "Ўтмишдаги хатолардан тўғри хулоса чиқариш керак!"

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ФИФА расмий сайтига интервью берди. Аҳмедов ўз сўзида ўтмишдаги хатолардан тўғри хулоса чиқариш кераклигини таъкидлади.

Биласиз, миллий терма жамоамизнинг жаҳон чемпионати саралашидаги омадсиз стартидан сўнг аргентиналик мутахассис Эктор Куперга чиқиш эшиклари кўрсатилди. Яна бир неча кундан сўнг терма жамоамизни жиддий учрашувлар кутиб турибди.

«Биз бутун саралаш босқичида қўлимиздан келганча ҳаракат қилишимиз ва ўз кўрсаткичларимизни яхшилаб олишимиз керак. Агар биз Жаҳон чемпионатига чиқишни истасак ўтмишдаги хатоларни такрорламаслигимиз лозим бўлади.

Биз жаҳон чемпионатида иштирок этишга муносиб эканимизни исботлай олдик. Сўнгги мундиалнинг саралаш босқичларида жуда яхши ўйнадик. Ўшанда Россиядаги жаҳон чемпионатига боришдан жуда умидвор эдик, бироқ сўнгги баҳслардаги омадсизликлар туфайли бу умидимиз пучга айланди. Бу — футбол», — дея ўз сўзларини якунлади Аҳмедов.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz