41

Тошкент давлат аграр университетида ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди

ИҚТИСОДИЁТ 05.10.2019, 23:48
Теги: Аграр университет, Тошкент, кредит
709
Тошкент давлат аграр университетида ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди

Жорий йилнинг 19 августида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди. Қарорга мувофиқ, Тошкент давлат аграр университетида 2019-20120 ўқув йилидан бошлаб “Агрологистика” ва “Ўсимликлар ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари карантини” бакалавриат таълим йўналишларида ўқитишнинг кредит тизими жорий этилди. Бу ҳақда университет Ахборот хизмати хабар қилди.

"Ўқув жараёнига дунё олий ўқув юртларида кенг тарқалган ўқитишнинг кредит тизимини жорий қилиш орқали университетнинг жаҳондаги нуфузли олий таълим муассасалари қаторига киришини таъминлаш кўзланган.

Ўқитишда кредит тизимининг афзалликлари:

• Академик мобиллик — талабанинг таълим жараёни даврида чет эл ўқув юртларида ёки ўзга таълим юртида таҳсил олиб, сўнгра ўқишни давом эттира олиши;

•Таълим сифатининг юқори даражадалиги – ўқув жараёнида чет эл ўқув юртлари ва ташқи муассасалардан ўз соҳасини мукаммал ўзлаштирган мутахассисларни жалб этилиши;

•Таълим жараёни жадаллигини таъминлаш мақсадида чет эл олий таълим муассасалари амалиётидан келиб чиққан ҳолда, ўқув дастурлари ишлаб чиқилганлиги;

•Талабалар истагидан келиб чиққан ҳолда фан танлаш имкониятига эгалиги ва ҳоказолар", дейилади хабарда.

Ўқитишнинг кредит тизимида талабанинг маълум ўқув курсини ўзлаштириш даражаси турли мезонлар асосида белгиланадиган маълум миқдордаги кредитлар суммасини йиғишига боғлиқ бўлади.

Йиғиладиган умумий кредитлар талабанинг дарслардаги фаол иштироки, муайян ўқув курси давомида олинган тест натижалари, илмий изланишлар, оғзаки ва ёзма имтиҳонлар, амалиёт натижалари асосида белгиланади.

Университетда ўқитишнинг кредит тизими татбиқ қилиниши ҳозирги ўзгарувчан халқаро меҳнат бозорида рақобатлаша оладиган олий тоифали мутахассисларни тайёрлаш ҳамда умумжаҳон олийгоҳлар рейтингида юқори 1000 таликка киришга имкон яратади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz