АсосийСИËСАТ

Ўқитувчининг фаолияти қандай баҳоланади ва унга қандай қилиб устама ҳақ белгиланади?

Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрн...

'Ўқитувчининг фаолияти қандай баҳоланади ва унга қандай қилиб устама ҳақ белгиланади?'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 823-сон қарори асосида қабул қилинган низомга кўра, педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари ҳам белгилаб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет маблағлари Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади. Жамғарма умумтаълим муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизи миқдорида ташкил этилади.

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкасига ҳар ойлик устама белгилаш, умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш
ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар тарбиявий жараённинг амалга оширилиш сифати ва самарадорлигига, синфдан ташқари ишларга ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва меҳр-оқибат руҳида тарбиялашга, тегишли синфлар ва ўқув фанлари учун тасдиқланган умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларида назарда тутилган билимлар ва кўникмалар тўлиқ ҳажмининг ўқувчилар томонидан ўзлаштириб олиниши даражасига ва ўқув жараёнига қўшилган аниқ ҳисса, ўқитишнинг юқори самарадорлиги ва сифати учун 40 фоизгача миқдорда белгиланади.

Педагог ходимларнинг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўплаган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65-70 балл тўпласа - 10 фоиз;

71-75-балл тўпласа- 15 фоиз;

76-80 балл тўпласа - 20 фоиз;

81-85 балл тўпласа - 25 фоиз;

86-90 балл тўпласа - 30 фоиз;

91-95 балл тўпласа - 35 фоиз;

96-100 балл тўпласа - 40 фоиз.

Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

 

Кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65-75 балл тўпласа - 10 фоиз;

76-85-балл тўпласа- 15 фоиз;

86-100 балл тўпласа - 20 фоиз.

Умумтаълим муассасалари кутубхона ходимларининг базавий тариф ставкаларига жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

Психолог ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонлари асосида тўпланган умумий баллари бўйича уларга қуйидаги миқдорларда устама ҳақ белгиланади:

65-75 балл тўпласа - 10 фоиз;

76-85-балл тўпласа- 15 фоиз;

86-100 балл тўпласа - 20 фоиз.

Умумтаълим муассасалари психолог ходимларининг базавий тариф ставкаларига жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт бараварга оширилади'ning rasmi

    СИËСАТ Бугун 10:36

    Ўзбекистонда хусусий касбий таълим марказлари сони тўрт бараварга оширилади

    Президент Шавкат Мирзиёев хусусий касбий таълимни ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

    'Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди'ning rasmi

    СИËСАТ 21.06.2026 16:02

    Саида Мирзиёева Қозоғистонга ташриф буюрди

    Ташриф давомида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    'Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди'ning rasmi

    СИËСАТ 18.06.2026 07:25

    Мирзиёев: Хорижий инвесторлар кенгаши Янги Ўзбекистон ва жаҳон инвестиция ҳамжамияти ўртасидаги ишончли кўприкка айланди

    Бугун, 18 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бошланди.

    'Мирзиёев БАА делегацияси билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 09:02

    Мирзиёев БАА делегацияси билан йирик инвестиция лойиҳаларини муҳокама қилди

    Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

    'Мирзиёев: Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 07:04

    Мирзиёев: Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 180 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда

    Президент инвесторларга янги имкониятларни очиқлади.

    'Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади'ning rasmi

    СИËСАТ 17.06.2026 05:46

    Тошкентда халқаро молия маркази ташкил этилади

    Президентнинг маълум қилишича, марказ ҳудудида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга мустақил молиявий регулятор ҳам фаолият юритади.