Му5
46

Тошкент метросининг барча станцияларида Wi-Fi ишлаб кетди

HI-TECH 07.10.2019, 11:17
856
Тошкент метросининг барча станцияларида Wi-Fi ишлаб кетди

Тизимга киришнинг икки йўли мавжуд - пуллик ва бепул.

7 октябрдан бошлаб Тошкент метросининг барча станцияларига Интернетдан бепул фойдаланиш имконияти берилди, дея хабар беради Metrotelecom ва Sola, дея хабар беради Repost.uz.

Бепул тармоққа уланиш учун қуйидаги амалларни бажариш лозим:

- Метрога тушишдан олдин #Metrotelecom Free тармоғини танлаi;

- телефон рақам орқали кириi;

- реклама томоша қилиш;

- Интернетга кириш.

Интернетга уланиш бўйича кўрсатмалар метродан тушишдан олдин кўринадиган махсус белгиларда кўрсатилади.

Яқин кунларда компания Ucell уяли алоқа оператори билан биргаликда вагонлар ичида алоқа ўрнатиш бўйича лойиҳани амалга оширишни режалаштирмоқда.

Бепул Интернетдан фойдаланишни бошлаш учун сиз метрога тушмасдан олдин СМС-авторизациядан ўтишингиз керак.

Эслатиб ўтамиз, 27 март куни Тошкент шаҳридаги иккита метро станцияларида бепул Wi-Fi512 кбит / с тезликда синов режимида ишга туширилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+9° дымка
Валюта курси
rightuz