42

Алкоголь жинсий фаолиятга қандай таъсир кўрсатади? Спиртли ичимликнинг гриппда фойдаси борми?

САЛОМАТЛИК 07.10.2019, 13:35
Теги: спирт, алкоголь, грипп
440
Алкоголь жинсий фаолиятга қандай таъсир кўрсатади? Спиртли ичимликнинг гриппда фойдаси борми?

“Спиртли ичимликлар жинсий фаолиятга қандай таъсир кўрсатади?”

Улуғбек, Андижон вилояти

–Алкоголли ичимликларнинг жинсий фаолиятга таъсири ҳақида ҳар хил фикрлар мавжуд. Лекин асосий фикр шуки, улар барибир жинсий фаолиятни ёмонлаштиради. Баъзида эндигина спиртли ичимликларни ичишга ўрганган эркакларда бу ичимликларни истеъмол қилгандан кейин қўшилишда эрекция ҳолатида ўзгариш кузатилади, яъни жинсий мулоқот вақти чўзилгандай бўлади. Лекин бу ҳолат одатда кўпга бормайди ва акасинча қўшилиш вақтиқисқариб кетади. Шунинг учун ёлғончи ҳисларга алданиб, алкоголга ружу қўйиш яхшиликка олиб келмайди.

СПИРТЛИ ИЧИМЛИКНИНГ ФОЙДАСИ БОРМИ?

“Спиртли ичимликлардан озроқ ичилса танадаги касаллик тарқатувчи микробларни ўлдиради, дейишади. Масалан киши грипп хасталигига чалинганда. Шу тўғрими?”

У.Абдуллаев, Асака тумани

–Спиртли ичимликлар инфекцион жараёнга ҳеч қандай фойдали таъсир кўрсатмайди. Чунки спиртли ичимлик таркибида инфекцияни ўлдирадиган, бактерицид ҳолатга эга бўлган моддалар йўқ. Баъзи кишилар спиртли ичимлик ичиш эвазига танаси қизиши ҳисобига касалликка фойда беради деб ўзини ўзи алдаши мумкин. Бошқа томондан спиртли ичимликларни ичиш иммунитетни тушириши ҳисобига инфекцион жараённни кучайтириб юбориши ҳам мумкин. 

Саволларга уролог шифокор Борий Нурмуҳаммедов жавоб берди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz