Лондонликлар бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоа билан салбий натижалар қайд этаётганига қарамай раҳбарият унга ишонишда давом этмоқда, дея хабар бермоқда Daily Mail нашри
“Шпорлар” устози клуб билан АПЛнинг 8-турига келиб, 3 ғалаба, 3 дуранг ва икки мағлубият қайд этди ва тўққизинчи ўринда бормоқда. ЕЧЛнинг охирги ўйинда эса ўз дарвозасидан мухлислари қаршисида 7 та гол ўтказиб юборди. Аммо ушбу натижалар мураббийга бўлган қизиқишларни чеклаб қўйгани йўқ. “Манчестер Юнайтед” ва “Реал Мадрид” раҳбарияти Почеттинони кузатишда давом этмоқда.
Гап шундаки, агар мадридликлар Зиданни истеъфога чиқарадиган бўлса, у ҳолда франциялик мутахассис “Тоттенхэм”да иш бошлаши ва шундагина Поччетино билан лондонликлар хайрлашиши мумкинлиги айтилмоқда. Бундан ташқари инглиз клуби раҳбариятида Массимилиано Аллегри ва Жозе Моуринью вариантларини кўриб чиқиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас.