Му5
48

“Таъмирлашдан норозимиз, кредит пулини тўламаймиз..."

ЭРКИН МИНБАР 07.10.2019, 18:50
1542
“Таъмирлашдан норозимиз, кредит пулини  тўламаймиз..."

“Даракчи” газетаси таҳририятига Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи Фароғат Сидиқованинг ушбу мазмундаги мурожаати келиб тушди. Унда келтирилича, 2017йил таъмирлаш учун “Микрокредит” банкдан кредит олишган. Мушкулни осон қилиш мақсадида олинган кредит, бугун уларнинг бўйнига тушов бўлмоқда...

—Кўп қаватли уйларда 35 йилдан буён яшайман. Собиқ ширкат раҳбари, прораб ва унинг ёрдамчиси бизни алдаб, таъмирлашни чала ташлаб кетишди. Чироқ ўтказилмаган, сув ва эшик-ромлар йўқ,чакка ўтади.Бундай таъмирлашдан норозимиз, кредит тўламаймиз... Шу масалада ёрдам берсагиз илтимос, дейди мурожаат эгаси.

 

“Даракчи” газетаси таҳририятига келган мазкур мурожаатни тегишли ташкилотлар мутахассислари ўрганишга киришди. Натижалар ҳақида тез кунларда хабардор қиламиз.

АЗИЗЛАР! ҲУДУДИНГИЗДА ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МАСАЛАЛАР ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛИШИНИ ИСТАМАСАНГИЗ, ЯШАШ МАНЗИЛИНГИЗ, ИСМ-ФАМИЛИЯНГИЗНИ ТЎЛИҚ ЁЗИБ, ШАХСИЙ ИМЗОНГИЗ БИЛАН “ДАРАКЧИ” ТАҲРИРИЯТИГА МАКТУБ ЙЎЛЛАНГ. МАНЗИЛИМИЗ: ТОШКЕНТ ШАҲРИ, АМИР ТЕМУР ШОҲКЎЧАСИ 53-УЙ. АЛОҚА ИНДЕКСИ: 100060.

Шарҳлар