41

Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида VII  Европа киноси фестивали бўлиб ўтади

МАДАНИЯТ 08.10.2019, 09:23
62
Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида VII  Европа киноси фестивали бўлиб ўтади

11 октябрь - 10 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрида VII  Европа киноси фестивали бўлиб ўтади. 

Фестиваль “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси билан бирга,Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот воситалари Миллий Ассоциасиясининг (ЭОАВМА) кўмагида ташкил этилади. 

Бу йилги фестивал дастурида Тошкент, Нукус, Урганч ва Жиззах шаҳарларидаги катта экранларда Европанинг етакчи режиссёрлари томонидан яратилган фильмлар намойиш этилиши кўзда тутилган.

Очилиш маросими 11 октябрь куни Тошкентда, ЭОАВМА “Медиа-холл” биносида соат 18:00да бўлиб ўтади. Тантанали очилиш маросимидан сўнг “Белгияликлар Қироли”  бадиий фильми намойиш этилади. Фестиваль Тошкентда жорий йилнинг 18 октябрь кунига қадар давом этади. 

VII  Европа киноси фестивали доирасида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида – 24-26 октябрь, Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида – 1-3 ноябрь ва Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳри кинотеатрларида – 8-10 ноябрь кунлари намойиш этилади.

Фестивал доирасида Европанинг 12 мамлакати: Австрия, Белгия, Болгария, Венгрия, Германия, Дания, Италия, Латвия, Голландия, Финляндия, Франция ва Швециянинг таниқли режиссёрлари томонидан яратилган 10 та фильм тақдим этилади. 

Булар: “Белгияликлар Қироли” комедия жанрида суратга олинган драма, “Қишдаги Луиза” анимацион фильми, “Стефан Тсвеиг: Европа билан хайрлашув” ҳужжатли фильми, “Имтиҳон” ва “Кичик фермер” драмалари, бирор бир инсон кадрга тушмаган “Ҳомо сапиенс” фильми, “Узоқдаги кучуклар ҳайқириғи” ҳужжатли фильми, криминал элементларига эга “Чямбра” драмаси, “Ҳаётдаги энг бахтли кун” номли қувноқ ҳужжатли фильм ва “Жаннат 89” бадиий фильмларидир.

Европа киноси фестивали минтақанинг маданий ранг-баранглигини ёрқин жилоларда акс эттириш орқали Европа киноси саноати янгиликларини тақдим этиш баробарида Ўзбекистон томошабинларининг  маданий маърифатини оширишга салмоқли ҳисса қўшади.

Барча фильмлар рус ва ўзбек тилидаги субтитрлар билан аслият тилида намойиш этилади. Барча киносеансларга кириш – бепул.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+12° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz