Му5
48

Нефть ва газ қазишда инновацион усуллардан фойдаланиб, самарадорлик 4-5 бараварга оширилмоқда

ИҚТИСОДИЁТ 08.10.2019, 11:12
281
Нефть ва газ қазишда инновацион усуллардан фойдаланиб, самарадорлик 4-5 бараварга оширилмоқда

Нефть ва газ қазиш соҳасидаги инновацион ечимлар унинг самарадорлигини 4-5 баравар ошириш ва айни пайтда экологик муҳитга зарар етказмаслик имконини бермоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда.

Хусусан, «ERIELL Group» компанияси томонидан гидравлик ёриш (ГРЁ) усули қўлланилмоқда. Бунда дунёнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликда экологик чора-тадбирлар амалга оширилаётир.

  Компанияда ГРЁ ни амалга ошириш тартибини, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, унинг мониторинги ва конларни муҳофаза қилиш соҳасидаги махсус талабларни белгиловчи регламент (стандарт) ишлаб чиқилган ва бу амалий йўл-йўриқ сифатида қўлланилмоқда. 

Қатламни гидравлик ёришни бажаришда ёриш суюқлигининг тупроққа ва ер ости сув муҳитига сингиши хавфи мавжуд ва бу  «ERIELL Group» томонидан ҳисобга олинади.

Компания томонидан ушбу нуқтаи назардан махсус дастур ишлаб чиқилган бўлиб, у америкалик ҳамкорлар «Halliburton International GmbH» (ГРЁ дизайни, супервайзинг ва ташқи якунлаш ускуналари) ва «Weatherford International Ltd.» (ёриқнинг қуйи якунланиши ускуналари) ҳамда Россиянинг «Газстрим» МЧЖ (техник амалиёт ишлари) томонидан амалга оширилмоқда. 

Бундай ҳамкорлик туфайли Ўзбекистонда илк бор чуқурлиги 1000 метр, ўтказувчанлиги паст бўлган тик ўзанли алоҳида ёриқларда қатламларни кўп босқичли гиродро ёриш (КБГРЁ) ишлари амалга оширилади. Бунда қатламларнинг ҳар бирида ГРЁ нинг 10 тагача босқичи бажарилади.

Сўнгги йилларда қатламларни кўп босқичли гиродро ёришни (КБГРЁ) амалга ошириш нефть ва газ конларида углеводородларнинг паст ўтказувчан коллекторларидан фойдаланишда дунё бўйлаб оммалашган. 

«ERIELL Group» компанияси мутахассислари қазиш олиб борилаётган конларда барча интервалларнинг газга тўйинганлигини ўрганиб, шунингдек, Россия, Ироқ, Бангладеш ва бошқа мамлакатларнинг ҳудудида ҚБГРЁ ни ўтказиш бўйича кўп йиллик тажрибани таҳлил қилиб, шундай хулосага келишдики, ёриқлар ҳосил бўлиши ёки ундаги табиий ёриқларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда қазиш олди зонасининг ўтказувчанлигини ошириш учун ушбу усулдан фойдаланиш керак. 

ҚБГРЁ дан фойдаланишга урғу берилиши бундай амалиётларнинг юқори самарадорлиги билан боғлиқ: бир босқичли ГРЁ ни амалга оширишда операция ўтказилганидан сўнг биринчи йил давомида 0,8-2,4 маротаба ошиши мумкин (нефть ва газ коллекторларининг геологик тузилишига, конга ишлов бериш схемасига ва ҳ.з.ларга кўра). ҚБГРЁ ни амалга оширишда операция ўтказилганидан сўнг биринчи йил давомида дебит 5-6 баравар ортиши мумкин. 

Шарҳлар