Му5
44

Божхоначилар “Чинор”да қонунбузарларнинг найрангига чек қўйишди

ЖИНОЯТ 08.10.2019, 11:35
708
Божхоначилар “Чинор”да қонунбузарларнинг найрангига  чек қўйишди

Мамлакатимизга сифати кафолатланмаган товар-моддий бойликларини ноқонуний тарзда олиб киришга бўлган уринишларга қарши божхоначилар самарали кураш олиб боришмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши кураш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида бир неча қонунбузилиш ҳолатлари ўз вақтида бартараф қилинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда

Тезкор тадбир давомида Тошкент вилояти Оҳангарон тумани “Чинор” йўл патрул хизмати масканига кириб келган, фуқаро Ҳ.А. бошқарувидаги “ISUZU” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.

Текширув жараёнида, мазкур юк автомашинаси юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 127 миллион сўмлик газ ҳисоблагичлар ва телевизорлар борлиги аниқланди. 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур масканга кириб келган “МАН” русумли юк автотранспорт воситаси ҳам белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилди.

Кўрик натижасида автоуловнинг юкхонасида умумий қиймати 47,4 миллион сўмлик5560 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.

Шунингдек, яна бир ҳолатда Зангиота туманида фуқаро А.Б. бошқарувидаги “Hyundai Porter II” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, белгиланган тартибда текширилди.

Натижада, автомашина юкхонасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий қиймати 53,2 миллион сўмлик 17760 дона чўғланма лампочкалар борлиги маълум бўлди.

Тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 227 680 000 сўмлик товар моддий бойликлари вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
rightuz