41

Нобель мукофоти адабиёт йўналишида 2 кишига берилади, чунки...

ДУНЁ 08.10.2019, 15:20
111
Нобель мукофоти адабиёт йўналишида 2 кишига берилади, чунки...

Швецияда Нобель ҳафталиги бошланди, кеча, 7 октябрь куни физиология ва тиббиёт соҳасидаги мукофот лауреати номи маълум бўлди, дея хабар бермоқда «Вести.ru».

Бугун, 8 октябрь куни физика, 9 октябрда кимё, 10 октябрь куни адабиёт йўналишида кимлар Нобель мукофотини олиши аниқ бўлади.

11 октябрда Нобель тинчлик мукофоти соҳиби ва ниҳоят, 14 октябрда иқтисодиёт соҳасида «нобелчи» аниқланади.

Эътиборли жиҳати, бу йил адабиёт йўналишида иккита мукофот топширилади — 2019 йил ва ўтган йил учун. Хабарингиз бўлса, ўтган йили келиб чиққан можаро туфайли бу мукофотни бериш муддати кечиктирилганди.

Мукофотларни топшириш маросими эса 2019 йилнинг 10 декабрида — Альфред Нобель вафот этган куни Стокгольм филармониясида бўлиб ўтади. 2019 йилги пул мукофоти — 9 миллион крона (914,5 минг АҚШ доллари)га тенг

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+20° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz