АсосийJinoyat

ИИББ: "Газ қувурига тўқнашган автомобилни “тормози” ишламай қолган"

'ИИББ: "Газ қувурига тўқнашган автомобилни “тормози” ишламай қолган"'ning rasmi

5-октябрь кунидан 6-октябрга ўтар тунда Мирзо-Улуғбек тумани Чахбуд кўчасида 25 ёшли Хусниддин Х. “ВАЗ-2106” русумли автомобилни бошқариб туриб, газ қувури тагидаги устунга тўқнашган. 

Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг маълумотига кўра, ЙТҲ сабабли газ қувурининг бутунлигига зиён етиб, газ-ҳаво аралашмасини ўт олиши содир бўлган. Ёнғин ҳақидаги хабар 101 рақамига соат 1.41 да келиб тушди. Соат 1.49 да воқеа жойига ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келиб, 2.30 да ёнғин тўлиқ бартараф этилди. Ҳодиса сабабли жабр кўрганлар ва қурбонлар бўлмади.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотларига кўра, ЙТҲнинг ҳозиргача маълум сабаби: автомобилнинг тўхташ тизимидаги носозлик.
Ушбу факт асосида “ВАЗ-2106” русумли автомобиль ҳайдовчисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 134-моддасига (“Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши транспорт воситаларининг ёки бошқа мол-мулкнинг шикастланишига олиб келиши”) мувофиқ маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.
ИИВ ходимлари ҳайдовчилардан техник носоз автомобилни бошқариб ўзининг ва атрофдагиларни ҳаёти ва соғлиғини хатарга қўймасликка чақирмоқда.

    Бошқа янгиликлар