Му5
3

Банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди (Видео)

ДУНЁ 08.10.2019, 17:03
Теглар: банкомат, ўғри
1543
Банкоматни портлатиб, пул ўмармоқчи бўлган ўғрининг ўзи ҳам портлаб кетди (Видео)

8 октябрь куни Россиянинг Вологодск вилоятидаги Череповец шаҳрида фавқулодда ҳолат юз берди. Хусусан шаҳарнинг Моченков кўчасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида жойлашган жамғарма банкига эрталабки соат 5.00 да кириб келган ҳудудий қўриқчилик хизмати ходимлари портлатилган банкоматларни кўришди. У ерда бир эркак кишининг мурдаси ҳам бор эди.

Маълум бўлишича ўлган одам ўғирлик қилиш ниятида жамғарма банки биносига кирган ва у ердаги банкоматлардан бирини пул ўмариш мақсадида газ ускунаси ёрдамида портлатган. Бироқ кутилмаганда кучли портлаш содир бўлиб, унинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. 

Бу одам петрозаводсклик 37 ёшли эркак эканлиги аниқланди. Айни пайтда вологодсклик изқуварлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Видео:

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+11° ясно
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz