Му5
50

Навоий кон-металлургия комбинати жаҳондаги олтин ишлаб чиқарувчи пешқадам компаниялар рўйхатида нечанчи ўринда туришини биласизми?

ИҚТИСОДИЁТ 09.10.2019, 12:23
492
Навоий кон-металлургия комбинати жаҳондаги олтин ишлаб чиқарувчи пешқадам компаниялар рўйхатида нечанчи ўринда туришини биласизми?

Россиянинг MMF бизнес-портали маълумотларига асосланиб хабар бераётган  НКМК матбуот хизматига кўра, дунёда ҳар йили 2,5 минг тоннадан ортиқ олтин қазиб олинади. Бугунги кунда Хитой Халқ Республикаси, Австралия ва Россия Федерацияси бу қимматбаҳо металлни қазиб олиш ҳажмлари бўйича етакчи учликка киради.

Мазкур бизнес-портал сайтида чоп этилган мақолада таъкидланишича, Навоий кон-металлургия комбинати жаҳонда олтин ишлаб чиқарувчи компаниялар ўнталигига киради. Шунингдек, Навоий кон-металлургия комбинатидан ташқари Канаданинг Barrick Gold, АҚШнинг Newmont Mining ва Жанубий Африка Республикасининг AngloGold Ashanti, Gold Fields, Harmony Gold каби компаниялари ушбу рўйхатдан ўрин олишган.  Ўзбекистон кон-металлургия саноати тарихида биринчи марта 2017 йилда Навоий кон-металлургия комбинатининг бир гуруҳ мутахассислари мураккаб таркибли рудалардан олтинни ажратиб олиш технологиясини яратганликлари учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Жаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтирочи” олтин медали билан тақдирланди. Мазкур технология яқинда 3-ГМЗда ишлаб чиқаришга жорий қилиниб, заводда Сорбциялаш жараёни чиқиндиларини юқори самарали куйдириш мажмуаси ишга туширилди. Бу мажмуа ўзининг илғор муҳандислик-техник ечимлари, технологик жиҳозланиш даражаси билан дунёда ягона бўлиб,  келгусида заводда хом ашёдан фойдаланиш самарадорлигини 8 фоизгача, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни 11 фоизга ошириш ва 150 дан ортиқ янги иш ўринлари яратиш имконини берди.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz