Му5
44

Кумуш тақинчоқларни сумкага яшириш қимматга тушди

ЖИНОЯТ 09.10.2019, 17:38
197
Кумуш тақинчоқларни сумкага яшириш қимматга тушди

“Самарқанд” халқаро аэропортига хорижий йўналишидаги авиарейс билан учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Ш.И. “яшил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтиш вақтида унга тегишли бўлган юклар божхоначилар томонидан холислар иштирокида назоратдан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Натижада, ушбу шахснинг сумкаси ичида олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган умумий қиймати 8 миллион сўмлик, 745,58 грамм оғирликдаги кумушдан ишланган заргарлик буюмлари борлиги маълум бўлди. 

Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасинин хулосасига кўр амазкур қимматбаҳо металл кумуш қотишмасидан ясалганлиги маълум бўлди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўтказилган суд мажлисида фуқаро Ш.И. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 227(22)-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди  ва унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг беш баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+3° туман
Валюта курси
rightuz