Му5
46

Исроилда ёши беш минг йилга тенг қадимий шаҳар харобалари топилди

ДУНЁ 09.10.2019, 18:23
280
Исроилда ёши беш минг йилга тенг қадимий шаҳар харобалари топилди

Исроилда ёши 5000 йилга тенг бўлган қадимий шаҳар харобалари топилди. Археологлар мазкур шаҳарни “Бронза асри Нью-Йорки”, деб аташмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Шаҳар харобалари автомобиль йўли қурилиши учун тайёргарлик ишлари олиб борилаётган вақтда Хариш шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда аниқланди. Археологларнинг таъкидлашича, бу шаҳар кўчалари, тармоқлари, майдонлари, сув оқова тизимлари мукаммал ҳимоя тизимларига эга бўлган ҳақиқий мегаполисдир. Шаҳарнинг ҳимоя девори қалинлиги икки метрни ташкил этади. Бу ерда кузатув миноралари ҳам мавжуд бўлган. 65 гектар майдонни эгаллаган шаҳар ҳудудида тахминан 6000 нафар киши истиқомат қилган. Улар қишлоқ хўжалиги ва савдо-сотиқ билан шуғулланганлиги тахмин қилинмоқда. 

Бизнинг замонга қадар бронза асридан аввалги давр ҳақида ёзма тарихий манбалар етиб келмаган. Ушбу шаҳар қолдиқлари эса узоқ ўтмишда инсонлар қандай хаёт кечиргани нималар билан машғул бўлганлиги, урф-одат ва анъаналари тўғрисида маълумот берувчи ўта ноёб манба бўлиб хизмат қилади. Бироқ ушбу мегаполис ҳудудида қандайдир фалокат излари йўқ бўлишига қарамасдан нимагадир  у ҳувиллаб қолган. Олимлар бунга қандайдир табиий шароитларнинг ўзгарганлиги ёки ижтимоий-иқтисодий соҳада рўй берган инқироз сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+14° дымка
Валюта курси
rightuz