42

Нега сайёҳлар Самарқанд-Қарши йўлида қолиб кетганди?

ЖАМИЯТ 09.10.2019, 20:51
138
Нега сайёҳлар Самарқанд-Қарши йўлида қолиб кетганди?

Октябр ойнинг илк кунларида “Япониядан Ўзбекистонга келган сайёҳлар гуруҳи ҳаракатланаётган автобус Самарқанд-Қарши автомагистралида кетаётиб, ёқилғиси тугаб, бир соатга яқин вақт давомида воқеа жойида ушланиб қолганлиги” ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси тегишли туристик ташкилот билан биргаликда ушбу ҳодиса юзасидан батафсил текширув ўтказди ва маълумот берди. 

Таъкидлаш жоизки, мақолада назарда тутилган туристларга “Азим Травел Сервис” МЧЖ томонидан хизмат кўрсатилган, автобус ҳам мазкур сайёҳлик ташкилотига тегишли бўлган. Қарши-Самарқанд автомагистралида ҳаракатланаётган сайёҳлар ижтимоий тармоқларда келтирилганидек - япониялик эмас, аслида хитойлик бўлган. 2-октябр куни 22 кишидан иборат сайёҳлар гуруҳининг туристик маршрути Термиздан Бухоро шаҳри томон йўналаётган бўлган. Хитойлик сайёҳлар гуруҳи қўшимча масканларни кўриш истагини билдиргани боис автобусни бошқараётган ҳайдовчи Косон туманидаги “Файзулло қутлуғ қадам” МЧЖга қарашли АЁҚШда тўхтаган. 

Хитойлик сайёҳлардан юзага келган вақтинчалик ноқулайлик учун “Азим Травел Сервис” раҳбарияти томонидан узр сўралган. Шунингдек, уларни кечки овқат билан меҳмон қилинган ва эсдалик совғалари ҳам топширилган. Хитойлик сайёҳлар вазиятни тўғри тушунган ҳолда, Ўзбекистондаги саёҳатлари мазмунли оʻтгани ва бундан мамнун эканликларини билдиришди. “Бизга кўрсатилган хизматлар, меҳмондўстлик учун чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. Ўзбекистонга саёҳат қилганимдан жуда мамнунман. Келгусида гўзал ва тарихий диёрингизга яна бир бор саёҳат қилишни ният қилдим”, - дейди хитойлик туристлардан бири Ян Лулу. 

Шундай бўлса-да, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ҳодиса юзасидан туркомпания вакиллари билан суҳбат ўтказилиб, улардан бундай вазият такрорланмаслигига оид тушунтириш хати олинди, юқоридаги вазиятда тажрибасизлик қилган ходимларга хайфсан берилди ҳамда уларга профессионал хизмат кўрсатишга доир малакаларини ошириш тавсия этилди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz