42

“Спарк” олиш учун қанча пахта териш керак?

ЖАМИЯТ 09.10.2019, 21:21
133
“Спарк” олиш учун қанча пахта териш керак?

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманидаги “Бақаншақли” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Рустам” фермер хўжалигида “Ўн кунда энг кўп пахта терган оила” танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Тадбирда ўн кун давомида 7 тонна 146 килограмм пахта терган “Кердер” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан Аташовлар оиласига “Спарк” автомашинаси тантанали тарзда топширилди. Улар терган пахтаси учун 7 миллион сўмга яқин пул олиб, оиласига қўшимча даромад ҳам киритган.

Бундан ташқари, ўн кун давомида 5 тонна 599 килограмм пахта терган “Оқманғит” посёлка фуқаролар йиғинидан Тўребоевалар оиласи музлаткич, 4 тонна 803 килограмм пахта терган мазкур посёлка фуқаролар йиғинидан Юсуповалар оиласи газ плитаси, 2 тонна 571 килограмм пахта терган “Оқтерак” овул фуқаролар йиғинидан Генжабаевалар ҳамда 2 тонна 445 килограмм пахта терган “Бақаншақли” овул фуқаролар йиғинидан Узоқбергеновлар оиласи замонавий телевизор билан тақдирланди.

Таъкидланганидек, жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш ҳамда фаол теримчиларни рағбатлантириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан шу йилнинг 27 сентябрдан 7 октябрь оралиғида “Ўн кунда энг кўп пахта терган оила” танлови учта ҳудуд бўйича эълон қилинган эди. Биринчи ҳудудда Тўрткўл, Беруний, Элликқалъа, Амударё туманлари, иккинчи ҳудудда Тахиатош, Хўжайли, Шуманай, Қонликўл, Қўнғирот туманлари, учинчи ҳудудда Нукус, Кегейли, Чимбой, Тахтакўпир, Қораўзак туманларидан 172 оиладан 504 теримчи қатнашди. Улар томонидан 500 тоннага яқин пахта терилди. Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан энг кўп пахта терган оилалар аниқланди.

Шундай қилиб, биринчи ҳудуддан Беруний тумани “Дўстлик” овул фуқаролар йиғинидан ўн кунда оила аъзолари билан 8 тоннага яқин пахта терган Гулҳумор Рўзимова, иккинчи ҳудуддан Қонликўл тумани “Маданият” маҳалла фуқаролар йиғинидан 8 тоннадан ортиқ пахта терган Жийенгул Ешанова оиласи, учинчи ҳудуддан Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 7 тонна 146 килограмм пахта терган Икрамбай Аташовлар оиласи ғолиб бўлиб, ҳар бири “Спарк” автомашинаси билан тақдирланди.

Ташкилотчилар томонидан кейинги ўн кунлик учун ҳам мана шундай танлов ташкил этилиши режалаштирилиб, ғайратли теримчиларни, фаол оилаларни қимматбаҳо совғалар кутмоқда.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° ясно
Курсы валют
9448.53
USD -6.71
10553.06
EUR 114.48
147.70
RUB 0.45
rightuz