АсосийSport

Нурмагомедов “Humo Аrena”да жанг қилади

'Нурмагомедов “Humo Аrena”да жанг қилади'ning rasmi

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Тошкентдаги кўп тармоқли “Humo Аrena” спорт мажмуасида илк бор расмий тарзда аралаш жанг санъатлари (ММА) турнири ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Унда бир қатор машҳур ММА жангчилари – жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов, Зубайра Тхугов ва яна бир қатор спорт юлдузлари ташриф буюриши кўзда тутилган.

Пойтахтимиз мезбонлик қиладиган ушбу мусобақада мамлакатимиз аралаш жанг санъатлари усталари ҳам ўзларининг жангларини ўтказадилар. Марказий жангда эса Ҳабиб Нурмагомедовнинг укаси Умар Нурмагомедов ва Никита Чистяков тўқнаш келади.

 

    Бошқа янгиликлар