41

Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди

СИЁСАТ 10.10.2019, 09:53
76
Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги  ташкил этилди

2019 йил 9 октябрда Президент томонидан«Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

Қарорга кўра, 2020 йилдан бошлаб  сув етказиб бериш бўйича харажатларнинг бир қисмини сув истеъмолчилари томонидан қоплаш механизмлари жорий этилади.

Шунингдек, сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш харажатларидаги бюджет маблағлари улуши босқичма-босқич камайтирилади.

Шу билан бирга:

👉 сув хўжалиги соҳасидаги долзарб йўналишлар бўйича камида 10 та илмий ва инновацион ишланма амалиётга жорий этилади;

👉 сув хўжалиги объектларида электр энергияси истеъмоли камида 10 фоизга қисқартирилади;

👉 300 та сув хўжалиги иншооти ва гидроузелда сувни назорат қилиш ва унинг ҳисобини юритиш тизими автоматлаштирилади;

👉 шўрланган ер майдонлари улуши 45 фоизгача камайтирилади.

Қарорга кўра, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузурида Сув хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш агентлиги ташкил этилди.

Агентлик сув хўжалиги тизимини такомиллаштиришга қаратилган лойиҳаларни шакллантириш ва ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга масъул ҳисобланади.

Шунингдек, қарорга кўра, сув хўжалиги вазирлиги идора ва ташкилотлари ходимларининг базавий тариф ставкаларига 2019 йил 1 ноябрдан 1,1 ва 2020 йил 1 январдан 1,2 миқдорда тузатиш коэффициентини қўллаш ҳисобига уларнинг иш ҳақи оширилади.

2019 йил 1 ноябрдан бошлаб сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари ҳар чоракда тегишли туман халқ депутатлари Кенгашига сув ресурсларини бошқариш ҳолати тўғрисида ҳисобот киритади.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+18° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz