41

Гўшт, тухум, ёғ, шакар ва гуруч: қайси бозорда энг арзон сотиляпти?

ЖАМИЯТ 10.10.2019, 11:16
192
Гўшт, тухум, ёғ, шакар ва гуруч: қайси бозорда энг арзон сотиляпти?

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакатимизнинг ҳудудлардаги марказий деҳқон бозорларида 2019-йил 8-октябр куни кузатув ўтказилди ва алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархларини эълон қилинди.

Кузатув натижасига кўра, 

  • Тухум маҳсулотининг минимал нархи Самарқанд шаҳрининг “Сиёб деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Фарғона шаҳар марказий деҳқон бозори”да кузатилди (5 500 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да қайд этилган (10 000 сўм).
  • 1 кг. мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да қайд этилган (35 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Олой деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди (55 000 сўм).
  • Гуруч маҳсулотлари минимал нарх Нукус шаҳрининг “Нукус деҳқон бозори”да (5 000 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”да кузатилди 18 000 сўм).
  • Ўсимлик ёғи маҳсулотари минимал нархи Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори” ва Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да (8 500) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да (13 500) сўмдан кузатилди.
  • Шакар маҳсулоти минимал нархи Қарши шаҳрининг “Қарши деҳқон озиқ-овқат бозори”, Самарқанд шаҳрининг “Дамариқ деҳқон бозори”да (5 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Термиз шаҳрининг “Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори”, “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да (7 000) сўмдан кузатилди.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+18° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz