41

Муфтий Усмонхон Алимов “Ҳаким Термизий" зиёратгоҳига ташриф буюрди

ЖАМИЯТ 10.10.2019, 13:23
62
Муфтий Усмонхон Алимов “Ҳаким Термизий" зиёратгоҳига ташриф буюрди

10 октябрь куниЎзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов Сурхондарё вилоятига жўнаб кетишди.

Улар манзилга етиб боришгач, ўз сафарларини улуғ бобокалонимиз Ҳаким Термизий қабрининг зиёрати ила бошлашди. Қуръони карим оятлари тиловат қилиниб, юрт ободлиги, халқимиз фаровонлиги, миришкор деҳқонларимизнинг ҳосилларига барака тилаб эзгу дуолар қилинди.

Маълумки, буюк мутафаккир зиёратгоҳи вилоятдаги энг обод, энг кўркам масканлардан бирига айланди. Бу даргоҳга зиёратга келувчи маҳаллий ва хорижий сайёҳлар сони ҳам йилдан-йилга кўпайиб бормоқда.

Ушбу қадамжода кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Мақбаранинг ички қисми тўлиқ реконструкция қилиниб, нақшинкор жило берилган, Қуръони карим оятлари битилган. Натижада, улуғ аждодимиз мангу қўним топган табаррук гўша нафақат юртдошларимиз, балки хорижлик сайёҳларнинг ҳам севимли масканига айланди.

Сурхондарё вилояти сафари давом этмоқда, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.

 

 

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+21° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz