Ўзбекистон Ҳукумати мамлакатимизнинг моддий маданий мероси бўлган кўчмас мулк объектларининг миллий рўйхати тасдиқланишига доир қарорни (№ 846, 04.10.2019 г.) қабул қилди.
Ҳужжат билан мамлакатдаги моддий маданий мерос объектларининг сони белгиланди. Ўзбекистонда жами 8208 та кўчмас мулк объекти мавжуд бўлиб, улардан 4748 таси - археологик ёдгорликлар, 2250 таси - меъморий ёдгорликлар, 678 таси - монументал санъат ёдгорликлари ҳамда 532 таси диққатга сазовор жойлардир.
Тарихий, бадиий ва бошқа маданий бойликларни сақлаш мақсадида Миллий рўйхатга киритилган объектлар гаров ва ипотека сифатида ишлатилиши мумкин эмас, хусусий мулк бўлган моддий маданий мерос объектлари бундан мустасно. Мазкур қарорга кўра, маданият вазирига объектнинг номи, даври ва манзилини аниқлаштириш ҳуқуқи берилади. Шунингдек, у Ҳукуматга миллий рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар киритиши мумкин.