41

Халқаро робототехника чемпионатида ғолиб бўлган ёшлар Тошкентдаги Турин политехника университетига имтиҳонсиз қабул қилинади

ЖАМИЯТ 10.10.2019, 21:49
53
Халқаро робототехника чемпионатида ғолиб бўлган ёшлар Тошкентдаги Турин политехника университетига имтиҳонсиз қабул қилинади

Жорий йилнинг 7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида Корея Республикасининг Донхе шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро робототехника чемпионатида иштирок этиб, яхши натижаларни кўрсатган Ўзбекистон ёшлар миллий терма жамоаси аъзоларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

Тадбирда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Буюк Британиянинг Петромаруз компанияси директори маслаҳатчиси Зарипов Баҳриддин, ҳамда Турин политехника университети ректори Ўктам Саломов иштирок этиб, чемпионатда муваффақиятли иштирок этган ёш  юртдошларимизга сертификат ва эсдалик совғалари топширдилар.

Инновацион ривожланиш вазири PETROMARUZ компаниясига жамоанинг чемпионатда иштирокига ҳомийлик қилгани ҳамда кўрсатган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида Б.Зарипов терма жамоа аъзолари ўқишни битириб, Петромаруз компаниясига ишга кирса, бошқа ходимлардан 30 % кўп маош берилишини айтиб ўтди.

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ректори Ўктам Саломов Robo scolar йўналиши бўйича 3-ўринни эгаллаган жамоа аъзоларига Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетига имтиҳонсиз ўқишга кириш ва контракт тўловини 30% чегирма асосида тўлаб ўқиш имкониятини берувчи сертификатларни топширди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Миллий терма жамоа аъзолари тиббиётда қўлланилиши мумкин бўлган “Smart doc box” лойиҳасини ишлаб чиқиб, Robo scolar йўналишида 3-ўринни эгалладилар. Шунингдек, мусобақанинг сўнгги кунида миллий терма жамоа иштирокчилари “Best agriculture project” (қишлоқ хўжалиги йўналиши бўйича энг яхши муаллифлик лойиҳаси) номинациясида ғолибликни қўлга киритди. “Robot in movie” йўналишида эса жамоа аъзолари “Technical award” мукофотига сазовор бўлди.

 

 

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+9° туман
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz