АсосийSport

ЖЧ-2022 йўлида: Ўзбекистон терма жамоаси Яманни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди

'ЖЧ-2022 йўлида: Ўзбекистон терма жамоаси Яманни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди'ning rasmi

Бироз аввал “Пахтакор” марказий стадионида Осиё қитъаси учун ЖЧ-2022 саралаш босқич, 3-тур доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва Яман терма жамоалари ўртасидаги баҳс якунланди

Учрашувда ҳар томонлама ўз устунлигини намойиш қила олган Вадим Абрамов шогирдлари рақиб дарвозасига жавобсиз 5 та тўп йўллашди.

Ўзбекистон – Яман – 5:0

Голлар: Санжар Қодирқулов 2, – 1:0; Элдор Шомуродов 33, – 2:0; Жамшид Искандеров 53, – 3:0; Ислом Тўхтахўжаев 72, – 4:0; Игорь Сергеев 90, – 5:0.

Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 4.Фарруҳ Сайфиев (8.Икром Алибоев, 75), 5.Рустам Ашурматов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 3.Хожиакбар Алижонов, 13.Санжар Қодирқулов, 22.Жамшид Искандеров (9.Одил Аҳмедов, 57), 10.Жалолиддин Машарипов, 7.Отабек Шукуров, 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов (21.Игорь Сергеев, 79).

Захира: 12.Санжар Қувватов, 16.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Шароф Муҳитдинов, 6.Азизжон Ғаниев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 15.Егор Кримец, 18.Сардор Мирзаев, 19.Акбар Исматуллаев, 23.Хуршид Ғиёсов.

Яман: 22.Салим Авад, 2.Ал Ҳамри, 4.Ал Радаеи (15.Муҳаммад Салим, 85), 5.Алаеддин Маҳди, 7.Аҳмад Ал Сарори, 9.Омар Ал Даҳи, 11.Абдулвасеа Ал Матари, 12.Аҳмад Маҳер (10.Ал Ворафи, 48), 16.Носир Ал Гахваши, 17.Муфед Жамол, 20.Эмад Мансур (3.Фуад Омар, 71).
Захира: 1.Муҳаммад Айаш, 23.Салим Жамол Ал Харш, 6.Абдулазиз Муҳаммад, 8.Аҳмад Абдулраб, 13.Муҳаммад Маҳюб, 14.Мунаф Сайид, 18.Али Хафиз, 19.Муҳаммад Али Боқшан, 21.Муҳаммад Ба Ровис.

Огоҳлантиришлар: Ал Ворафи 56, Отабек Шукуров 76.

Ҳамюртларимиз гуруҳдаги тўртинчи тур учрашувини 15 октябрь куни сафарда Сингапур терма жамоасига қарши ўтазкади.

 

    Бошқа янгиликлар