АсосийJamiyat

"Наманганлик бўлганим туфайли иш топа олмаяпман"

'"Наманганлик бўлганим туфайли иш топа олмаяпман"'ning rasmi

— Турмушим кўнгилдагидек бўлмагани боис болаларим билан кўчада қолдик. Опам ва поччам уйидан жой берди. Уларга оғирлигим тушмаслиги учун қаерга иш қидириб борсам, наманганлик бўлганим туфайли иш топа олмаяпман. Шу борада ёрдам берсангиз, илтимос.

Юлдуз Абдуллажонова, Наманган шаҳри

Н. ЯКУБОВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазир ўринбосари:

— Мурожаат юзасидан Ю.Абдуллажонова билан 2019 йил 19 августда Юнусобод туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходими Х.Зуфарова томонидан суҳбат олиб борилди. Суҳбат жараёнида фуқаро Тошкент шаҳар ва туманда жойлашган корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринлари маълумотлари билан таништирилди. Бироқ фуқаро ҳозирги кунда норасмий равишда Юнусобод туманидаги кафеда фаррош бўлиб ишламаётганини маълум қилиб, таклиф этилган бўш иш ўринларни рад этди. Шунингдек, марказ ходимларига ҳеч қандай эътирози йўқлигини маълум қилди.

АЗИЗЛАР! ҲУДУДИНГИЗДА ЕЧИМИНИ КУТАЁТГАН МАСАЛАЛАР ЭЪТИБОРДАН ЧЕТДА ҚОЛИШИНИ ИСТАМАСАНГИЗ, ЯШАШ МАНЗИЛИНГИЗ, ИСМ-ФАМИЛИЯНГИЗНИ ТЎЛИҚ ЁЗИБ, ШАХСИЙ ИМЗОНГИЗ БИЛАН “ДАРАКЧИ” ТАҲРИРИЯТИГА МАКТУБ ЙЎЛЛАНГ. МАНЗИЛИМИЗ: ТОШКЕНТ ШАҲРИ, АМИР ТЕМУР ШОҲКЎЧАСИ 53-УЙ. АЛОҚА ИНДЕКСИ: 100060.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА

    Бошқа янгиликлар