Му5
4

Қайси вазирлик тизими энг кўп Давлат бюджети интизомини бузган?

ИҚТИСОДИЁТ 11.10.2019, 10:25
426
Қайси вазирлик тизими  энг кўп Давлат бюджети интизомини бузган?

Давлат молиявий назорат департаменти 2019 йилнинг 9 ойи давомида вазирликлар тизимлари томонидан бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари бўйича ахборот берди

Маълумотга кўра, ўтган 9 ой давомида Халқ таълими вазирлиги тизимидаги муассасалари томонидан бюджет интизомини бузиш ҳолатлари 18,9 млрд.сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари 9,8 млрд.сўмга (2 марта) кўпайган.

Шунингдек, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги тизими ташкилотларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари

12,1 млрд.сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан

10,4 млрд.сўмга (7 марта), Мактабгача таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 6,6 млрд.сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан

3,5 млрд.сўмга (2 марта) кўпайган.

Шу билан бирга, ҳисобот даврида Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасаларида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари 10,2 млрд.сўмни ташкил этиб, 2018 йилнинг мос даврига нисбатан (10,7 млрд.сўм) камайган бўлсада, йирик миқдорда қонунбузилиш ҳолатлари сақланиб қолмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+5° переменная облачность
Валюта курси
9563.33
USD 16.28
10541.66
EUR -44.11
153.89
RUB -1.17
rightuz