Му5
13

Давлат бюджетига бюджет ташкилотлари томонидан “ўмарилган” 16,5 млрд. сўм маблағ қайтарилди

ИҚТИСОДИЁТ 11.10.2019, 11:12
406
Давлат бюджетига бюджет ташкилотлари томонидан “ўмарилган” 16,5 млрд. сўм маблағ қайтарилди

2019 йилнинг 9 ойида Давлат молиявий назорати департаменти томонидан жами 2 655 та муассасада камерал назорат тадбирлари ўтказилди

Хусусан, 1147 та касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда, 41 та олийгоҳларда, Маданият вазирлиги тизимидаги 516 та муассасаларда, 154 та туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармаларида, Бухоро ва Сурхондарё вилояти маҳаллий бюджетининг тузилиши ва ижроси, шунингдек 212 та маҳаллий бюджет ва 44 та бошқа ташкилотларда ҳамда 28 та туман (шаҳар)лардаги 551 та маҳаллий бюджет ташкилотларида жами 2 655 та муассасаларида камерал назорат тадбирлари ўтказилган.

Камерал назорат тадбирларига қамраб олинган муассасаларнинг 820 тасида (31%) 22,6 млрд.сўм миқдорида бюджет қонунчилигини бузилиш ҳолатлари аниқланиб, назорат тадбирлари давомида кўрилган чора-тадбирлар натижасида 16,5 млрд.сўм маблағлар бюджетга тикланди.

2019 йилнинг 9 ойлиги даврида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камерал назорати тадбирлари билан 3 мартага кўп муассасалар қамраб олинган бўлиб, шунга мос ҳолда бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари ҳам 3 мартага кўп аниқланган.

Маълумот учун:

 2018 йилнинг 9 ойлигида 997 та бюджет муассасаларида камерал назорат ўтказилган бўлиб, шундан 432 тасида 7,3 млрд.сўмлик бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ҳисобот даврида назорат тадбирларининг асосий қисми бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларда маблағлардан мақсадли фойдаланиши ва молиявий интизомга риоя этилиши юзасидан ўтказилган бўлиб, 5487 та назорат тадбирларидан 4461 тасида (81,3%)

91,4 млрд.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу асоссиз харажатларнинг 83 млрд.сўми (91%) давлат бюджетига тикланиши таъминланди.

Маълумот учун:

 2018 йилнинг 9 ойлигида 3568 та бюджет муассасаларида ўтказилган назорат тадбирларининг 2996 тасида 38,3 млрд.сўмлик бюджет интизомини бузилиш ҳолатлари аниқланиб, шундан 28,4 млрд.сўми (74,2%) бюджетга тикланган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+20° ясно
Валюта курси
9532.74
USD 12.4
10220.05
EUR -352.29
119.99
RUB -10.23
rightuz