my5

Дунёнинг энг чиройли осма йўллари билан танишинг (фото)

ДУНЁ 04.01.2015, 12:18
7563
Дунёнинг энг чиройли осма йўллари билан танишинг (фото)

Корреспондент.net сайти бутун дунё бўйича энг чиройли ва қизиқарли бўлган беш осма йўл номини  эълон қилди.

Хитойдаги Hong Kong’s Skyrail осма йўли орқали дунёдаги энг катта Будда ҳайкалини кўриш мумкин. Ҳайкал олдига осма йўлнинг 500 метр баландликда ҳаракатланадиган 12 кабинасидан бирида 25 дақиқада етиб бориш мумкин. Йўлнинг узунлиги олти километрни ташкил этади. Осма йўлда ҳаракатланиш учун етти долларлик чипта харид қилиш керак.

Heaven's Gate. Foto: pinaymommyadreamer.com

Heaven’s Gate. Фото: pinaymommyadreamer.com

Хитойнинг Heaven’s Gate осма йўли 1279 метр баландликда қурилган бўлиб, унинг узунлиги 7455 метрга тенгдир. Осма йўл йўналишига маҳаллий тоғлардаги энг чиройли жойлар киритилган.

Masada. Foto: commons.wikimedia.org

Masada осма йўли. Фото: commons.wikimedia.org

Исроилнинг 257—290 метр баландликдаги Masada осма йўли тоғ чўққисида жойлашган Masada қалъасини кўриш имконини беради.

Rio-de-Janeyro shahridagi osma yo‘l. Foto: unofficialnetworks.com

Рио-де-Жанейро шаҳридаги осма йўл. Фото: unofficialnetworks.com

Бразилиянинг диққатга сазовор жойи — Исо Масиҳ ҳайкалини ҳам Рио-де-Жанейро шаҳридаги осма йўл орқали томоша қилиш мумкин. Монумент 700 метр баландликдаги Корковадо тоғига ўрнатилган. Осма йўл кабиналари ҳам тахминан шундай баландликда, Копакабана ва Ипанема соҳиллари, «Маракана» стадиони ва Гуанабара кўрфази бўйлаб ҳаракатланади.

Sternensauser osma yo‘li. Foto: triggerpit.com

Sternensauser осма йўли. Фото: triggerpit.com

Экстремал туризм ишқибозлари Швейцариядаги бутун дунё бўйича энг қўрқинчли осма йўллардан бири ҳисобланган Sternensauser’да соатига 90 километр тезликда ҳаракатланиши мумкин. 75 метр баландликдаги осма йўлда 70 Швейцария франки (тақрибан 76,5 АҚШ доллари) эвазига «сайр қилиш» мумкин. Йўловчилар ҳаракатни ўз вазни ёрдамида амалга оширади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92