Му5
46

Кузнинг энг қиммат концерт дастурлари аниқланди

ШОУ-БИЗНЕС 12.10.2019, 11:27
2211
Кузнинг энг қиммат концерт дастурлари аниқланди

 «Халқлар дўстлиги» санъат саройида концертлар мавсуми бошланди. Журналист Феруз Муҳаммад санъат саройида бўлиб, чипталарнинг кассадаги нархлари асосида энг қиммат концертлар рейтингини тузди.

9-ўрин. Хонанда Анвар Санаев ҳамда Ўзбекистон халқ артисти Ҳожиакбар Ҳамидов концерти

20 сентябрда хонанда Анвар Санаевнинг концерт дастури бўлиб ўтди. Ўзбекистон халқ артисти Ҳожиакбар Ҳамидовнинг  концерт дастури эса 3 октябрь куни бўлиб ўтган эди. Иккала дастурнинг ҳам энг арзон чиптаси 20 минг сўм, энг қиммати эса 100 минг сўм қилиб белгиланган.

8-ўрин. Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозов концерти

Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуд Номозовнинг 10—11 октябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган концертига кириш нархи 20 минг сўмдан бошланиб, 120 минг сўмгача етади.

7-ўрин. Қизиқчи  Аваз Охун концерти

Қизиқчи Аваз Охуннинг 13—17 ноябрда бўладиган  томошасига энг арзон кириш чиптаси эса 20 минг сўм, энг қиммати эса 150 минг сўм қилиб белгиланган.

6-ўрин. «Maximum» кулги жамоасининг  концерт дастури

«Maximum» кулги жамоасининг концерт  дастури 27—30 сентябрь кунлари бўлиб ўтди. Концертга кириш нархи 25 минг сўмдан бошланиб, 150 минг сўмгача белгиланган эди.

5-ўрин. Хонанда Баҳром Назаров концерти

Хонанда Баҳром Назаровнинг концерти 1—4 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. Чипталар 30 минг сўмдан 150 минг сўмгача.

4-ўрин. «Браво» кулги жамоасининг концерт дастури

«Браво» кулги жамоасининг 13—20 октябрь кунлари бўладиган концертининг энг арзон чиптаси 25 минг сўм, энг қиммати  эса 200 минг сўмдан.

3-ўрин. Хонанда Улуғбек Раҳматуллаев концерти

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаевнинг 6—12 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган дастурининг чипталари  нархи қуйидагича — энг арзон чипта 15 минг сўм, энг қиммат чипта эса 350 минг сўм.

2-ўрин. «Беном» гуруҳи концерт дастури

«Беном» гуруҳининг 22—24 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган дастурининг энг арзон чиптаси 30 минг сўмдан, энг қиммати эса 300 минг сўмдан сотилмоқда.

1-ўрин. Аль Бано

Аль Бано фақат бир кун — 22 октябрда концерт беради. Концертга энг арзон чипта — 100 минг сўм, энг қиммати эса 2 миллион сўм.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+-1° небольшой снегопад
Валюта курси
rightuz