my5

Элвис Преслининг шахсий самолётлари кимошди савдосига қўйилди

ДУНЁ 05.01.2015, 17:52
2123
Элвис Преслининг шахсий самолётлари кимошди савдосига қўйилди

Марҳум қўшиқчи Элвис Преслига тегишли бўлган икки самолёт Калифорния штатидаги “Julien’s Auctions” кимошди савдолари уйида сотувга қўйилди. Бу ҳақда dni.ru нашрига асосланиб, kun.uz хабар бермоқда.

Самолётларнинг биринчиси “Lisa Marie” 1975 йилда Элвис Преслининг буюртмаси ва ишлаб чиққан дизайни бўйича яратилган бўлиб, бу иш учун 600 минг доллар сарфланган. Самолётда овоз ёзиш студияси, бар, матбуот анжумани учун хона ҳамда ётоқхона ҳам мавжуд. Самолёт сиртига Элвиснинг машҳур шиори “Taking care of business” битиб қўйилган.

Иккинчи самолёт эса бироз қимматга тушган, “Hound Dog II”нинг яратилиши учун рок-н-ролл юлдузи ўша вақтда (1979 йил) 900 минг доллар харажат қилган.

Хабарда ёзилишича, айни пайтда бу икки самолёт учиш учун яроқсиз аҳволда.
Бу самолётлар 30 йилдан буён Грейсленд шаҳридаги Элвис Пресли музейида сақлаб келинаётган эди.

Аукцион ташкилотчилари бу савдодан камида 10 миллион доллар ишлаб олишни ният қилишган.

Бироз олдинроқ, Лондонда Элвис Преслига тегишли буюмлар кўргазмаси ташкил этилган ва ўшанда Буюк Британияга қўшиқчига тегишли 300дан ортиқ буюмлар (кийим-кечагидан тортиб, автомобилигача) олиб келинган эди.

Маълумот учун, Элвис Пресли “Forbes” журналининг “Энг бой марҳум кишилар” рўйхатида 13 ўринда қайд этилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84