Му5
3

Тез орада бутун дунё съёмкалар учун Ўзбекистондаги ноёб локациялардан хабардор бўлади

МАДАНИЯТ 14.10.2019, 17:00
708
Тез орада бутун дунё съёмкалар учун Ўзбекистондаги ноёб локациялардан хабардор бўлади

Ҳиндистоннинг энг йирик кинокомпанияларидан бири ҳисобланган "Panorama Studios" Ўзбекистонда "Khuda Haafiz" номли романтик жангари фильми съёмкаларини бошлади

Фильм режиссёри сифатида Фарук Кабир иштирок этмоқда. "Khuda Haafiz" фильми съёмкаларида қатнашиш учун Ҳиндистондан 130 киши ва АҚШ, Россия ҳамда қатор Европа мамлакатларидан 30 киши Ўзбекистонга келди. Шу билан бирга, ижодий жараёнда Ўзбекистондан ҳам 1000 дан зиёд киши – актёрлар, техник персонал жалб қилинмоқда. Ўзбекистондаги съёмкалар бюджети 1 миллион долларга яқинни ташкил қилиши кутилмоқда. Фильм нафақат Тошкент шаҳри, балки Хивада ҳам суратга олинади. Шундан сўнг ижодий гуруҳ ўз ишини Ҳиндистонда давом эттиради.

“Ўзбекистонда фильм суратга олаётганимиздан жуда хурсандмиз. Бу биз учун нафақат бу ерда ишлаш, балки мамлакатингиз билан яқиндан танишиш учун яхши имкониятдир. Мамлакатингиз раҳбарияти бугунги кунда кинотуризм соҳасига катта эътибор қаратмоқда. Тез орада бутун дунё съёмкалар учун ноёб локациялардан хабардор бўлади, зеро 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда "rebate" тизими йўлга қўйилмоқда. Ишончим комилки, бундан кейин Ўзбекистонда хорижий мамлакатлар, айниқса Ҳиндистон кинокомпаниялари оқими кузатилади”, - деди фильм продюсери Сатиш Шарма. 

Шунингдек, у Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги ва Ўзбекистон миллий кинокомиссиясига юртимизда фильм съёмкаларини ташкиллаштиришда кўрсатилаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ҳамда келгусида бу ерда яна бир неча йирик лойиҳаларини амалга оширишни режалаштираётганини қўшимча қилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
9547.05
USD -3.71
10585.77
EUR -34.68
155.06
RUB -1.53
rightuz