Му5
44

Урушда беш фарзандидан айрилган Зулфия она ҳақида фильм суратга олинади

МАДАНИЯТ 14.10.2019, 17:03
Теглар: Зулфия она, Иккинчи жаҳон уруши
680
Урушда беш фарзандидан айрилган Зулфия она ҳақида фильм суратга олинади

"Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра киноижодкорлар томонидан Иккинчи жаҳон урушида беш фаррзандидан айрилган юртдошимиз Зулфия момо оиласи ҳақида фильм суратга олиниши режалаштирилмоқда. Мазкур оиладаги аёлларнинг садоқати, сабр-бардоши, тақдирнинг аянчли синовларини матонат билан енггани барчага ибрат бўлишга арзийди.

Зулфия аянинг беш ўғли урушдан қайтмаган... 

«Холматов Исоқжон, Холматов Аҳмаджон, Холматов Муҳаммаджон, Холматов Ваҳобжон, Холматов Юсуфжон».

Муҳаммаджон 1941 йилнинг июлида, Аҳмаджон ундан бир ой кейин фронтга кетади. Кузга бориб Ваҳобжон билан Юсуфжонни ҳам кузатишади. Энг охирида, 1944 йилнинг март ойида Исоқжон жўнаб кетади.

Бирин кетин ҳамма ўғилларидан қора хат келади. Ая барча ўғиллари учун қайғурган, аммо буни бировга билдирмаган. Айниқса кенжаси Юсуфжон учун қаттиқ куюниб ўтган экан. Чунки фақатгина Юсуфжон ҳали уйланмаган, ундан зурриёд қолмаган эди. Қишлоқдошлардан кимнингдир боласидан қора хат келса, уни ”сени битта боланг ўлди, қаддингни тут, ана Зулфия беш паҳлавонидан айрилиб ҳам сабр қилаяпти” – деб бир-бирларига таскин беришаркан. 

Урушдан сўнг ая келинларига “ҳоҳласанглар турмуш қилинглар”, деган, аммо келинлари рад қилишган. Келинлар жуда эрта, ёш бева қолган бўлсалар-да, бир умр эрларига садоқат қилиб, Зулфия аянинг бағрида яшаб ўтишган.  

Кейинчалик Зулфия аянинг ўғилларидан фақат иккитаси хақида маълумот чиқди. Муҳаммаджон Холматовдан келган «қора хат» топилиб,  у 1945 йил 24 февраль куни Польшанинг Вембрандава туманида ҳалок бўлгани ва ўша ерга дафн қилингани, кенжа ўғил Юсуф Холматов эса танкчилар командири бўлганлиги, Ленинград қамалини ёриб ўтиш учун бўлган жангларда танкда яраланиб госпиталда вафот этганлиги маълум бўлади. Юсуф Холматов  Пискарев қабристонига дафн этилган экан.  

Таниқли кинорежиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг навбатдаги бадиий фильми ушбу аянчли тақдирлар ҳақида ҳифоя қилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz