Му5
46

Хорижий сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишига тўсқинлик қилаётган омиллар санаб ўтилди

ИҚТИСОДИЁТ 16.10.2019, 16:56
366
Хорижий сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишига тўсқинлик қилаётган омиллар санаб ўтилди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Аъзамхўжаев Kun.uz мухбирига интервью берган интервьюсида чет эл сармоядорларини чўчитаётган асосий жиҳатлар ҳақида сўз юритди.

«Биз бу ерга (Туркияга) малака ошириш бўйича баъзи бир раҳбарларни тез-тез чақириб турамиз. Мақсад маҳаллий сармоядорлар билан учрашиб, уларни Ўзбекистонга инвестиция киритишига ундаш. Бир куни бир вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосарини таклиф қилдик. У киши ишбилармонлар билан ҳар куни учрашув бўлди.

У киши учрашувларнинг бирида ўрнидан турди-да, (тадбиркорларга қарата) агар сиз бизнинг вилоятимизга келиб, қайси бир нуқтани кўрсатсангиз, сизга ёққан бўлса, бас, у ерда иншоот бўладими, парк бўладими, боғ бўладими – шундоқ бузаман-да, сизга бераман, деди. Ўзи ушбу ўринбосар ҳам атайлаб айтгани йўқ, чунки бизда бунақа ишлар табиий ҳол. Ўзбекистонда буни (мансабдор) менинг энг яқин дўстим экан, мардлик қиляпти, деб тушунамиз.

Лекин турк тадбиркорлари ҳаммаси менга кўзини олайтириб, ҳайрон қараб турибди. Яъни “Сен кеча бизга бошқача гапираётгандинг, бу нима деяпти”, дегандек. Мен биринчи екин шипшидим: “Эй, оғайни, булар мулкдор, ерга муносабати умуман бошқача, агар бировнинг ерини булар учун бузиб берадиган бўлсанг, 3-4 йилдан кейин буларникини ҳам бошқа одамга бузиб берар экансан-да, (деб тушунмасликлари учун) ҳеч бўлмаса, гапингни “суваб” юбориб, (биноси) бузилган одамга компенсация бераман, пулини бераман, деб айтгин, десам ҳам ҳоким муовини мени тушунмаяпти.

Яқинда яна бир ҳокимият вакилларидан бири келди. Бир корхона раҳбарининг олдига олиб бордик. Жудаям бақувват (бадавлат) одам. Мен уни икки ой (мобайнида) “Ўзбекистондан зўри йўқ, Ўзбекистон сенинг ватанинг бўлади, у ерда уй сотиб оласан, шу корхонани ўша ерда қурмасак бўлмайди”, деб жуда ишонтирганман. Тадбиркор пул тикишга тайёр бўлиб турибди.

Бирданига у ҳоким бува ўтирдилар-да, “Мен сизга сўз бераман, бирорта прокурор, бирорта мелиса, бирорта судья, ҳеч ким сизга тегажоғлиқ қилмайди. Мен ўзим гарантман. Келасиз, корхонангизни очасиз, ишлаймиз”, деди.

Тадбиркор менга қараб: “Шу кунгача мен иштиёқ билан Ўзбекистон ҳақида ўйлаб юрган эдим, энди бормайман”, дейди. “Нимага?”, деб сўрасак, “ҳамма нарса битта одам билан ҳал бўладиган бўлса, мен нима қиламан бунақа жойни”, деди. Ҳокимият вакили, нима дейишим керак эди, деб сўради. Тадбиркор “агар сиз менга, бизда қонун устувор, ҳеч ким ҳеч нарса қила олмайди (қонундан ташқари) десангиз эди, эртага жомадонимни кўтариб борардим. Агар ҳамма иш сизга боғлиқ бўлса, эртага менга нисбатан кайфиятингиз ўзгариб қолса, менга ҳам шунақа муомала қиларкансиз-да. Нима, қонун устуворлиги йўқми?”, деди.

Бизда мулкдорга бўлган муносабат йўқ ҳали. Бу нарса, секин-секин йўлга қўйилмоқда, президентимиз шу нарса бўйича ишлаяптилар. Биз шу маданиятни кўтаришимиз керак».

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+6° туман
Валюта курси
rightuz