my5

Йўловчилар қулаётган самолетдан сакрашга улгуришди

ДУНЁ 07.01.2015, 09:20
3361
Йўловчилар қулаётган самолетдан сакрашга улгуришди

Янги Зеландияда йўловчи самолет фалокатга учради. Associated Press берган хабарга кўра, йўловчилар ҳамда экипаж ҳаёти сақлаб қолинган.

Skydive Taupo авиакомпаниясига тегишли самолетда ҳалокат Янги Зеландиянинг шимолий оролида жойлашган Таупо кўли ҳудудида содир бўлган. Бортда жами 13 киши, олти йўловчи ва олти нафар экипаж аъзолари ҳамда кема капитани бўлган.

Лайнер баландликни йўқота бошлагач, борт кузатувчиларни ҳаммани парашютлар билан таъминлаган. Sun Herald хабарига кўра, йўловчилар экипаж аъзолари билан биргаликда сакрашган. Энг сўнгги жуфтлик самолет кўлга қулаб тушишидан бир неча сония олдин сакрашга улгурган. Учувчи ҳам кўлдан мустақил сузиб чиқишга муваффақ бўлган.

Полиция матбуот котиби Ким Перкснинг сўзларига қараганда, йўловчилар ҳамда экипаж аъзолари тиббий текширувдан ўтказилган. Жиддий жароҳатлар кузатилмаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92