my5

АҚШда ветеранлар клиникасида отишма содир бўлди

ДУНЁ 07.01.2015, 09:24
1743
АҚШда ветеранлар клиникасида отишма содир бўлди

Техас штатининг Эль-Пасо шаҳрида жойлашган АҚШ ветеранлар вазирлигига қарашли клиника номаълум шахс томонидан ўққа тутилган. Reuters хабарига кўра, жиноятчи бир кишини жиддий яралашга улгурган, кейин эса ўзини ўзи отиб ташлаган.

Воқеа 6 январ куни маҳаллий вақт билан 15:00да содир бўлган, дея хабар қилади ABC News. “Ўқ узган одам ҳам, у яралаган ҳам оламдан ўтган”, - дейди генерал майор Стивен Твитти (Stephen Twitty).

Тиббиёт муассасисининг қолган ходимлари хавфсиз жойга кўчирилган. CNN маълумотига кўра, ҳалок бўлганлардан бири клиника шифокори бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84