my5

БААда 5 километрлик тилла занжир тайёрланди

ДУНЁ 07.01.2015, 10:55
3122
БААда 5 километрлик тилла занжир тайёрланди

Бирлашган араб амирликларида тайёрланган 5.52 километрлик заргарлик буюми “Гиннеснинг рекордлар китоби”га кириши айтилмоқда, дея хабар беради маҳаллия The National газетаси.

Нашр берган маълумотга кўра, занжирнинг оғирлиги 256 килограмм келади ва унинг нархи тахминан 6 миллион доллар туради. Ушбу заргарлик буюмини ясаш учун 100 киши 45 кун давомида меҳнат қилган. Уни ясаш жараёнида занжир бир неча марта узилиб кетган.

Занжирни сайёҳлар орасида машҳур бўлган Дубайнинг эски қисмидаги тилла бозорида кўриш мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92