Му5
44

Молдова Ўзбекистондан ишчи кучи импорт қилмоқда. Кунлик тўлов 40 долларгача

ИҚТИСОДИЁТ 18.10.2019, 16:14
Теглар: импорт, Молдова, ишчи кучи
633
Молдова Ўзбекистондан ишчи кучи импорт қилмоқда. Кунлик тўлов 40 долларгача

Молдовалик боғбонлар 2019 йилда биринчи марта мамлакатда ишчи кучи танқислигига дуч келдилар, деб ёзади East-Fruit таҳлилий портали.

Оқибатда жорий йилда кутилаётган рекорд даражадаги олма ҳосилини баъзан ўз вақтида териб олишга улгурилмаяпти. Бу эса ушбу маҳсулотга уни сақлаш пайтида йўқотиш хавф соляпти.

Йирик боғбончилик хўжаликлари мавсум бошидаёқ Марказий Осиё мамлакатларидан ишчилар қидиришга киришган эди. Хусусан, бир нечта корхонага Ўзбекистондан ҳам меҳнаткашлар расман ишга жойлаштирилган.

Хўжаликлар вакилларининг айтишларича, Молдовада ишга кирган хорижлик, шу жумладан, ўзбекистонлик ишчилар натижага қараб кунига 40 АҚШ долларигача пул ишлаб олишмоқда.

“Шундай қилиб Молдовада бир ой ишлаган ўзбекистонлик ишчилар 600 доллардан 1000 долларгача жамғармоқда, боз устига улар бепул турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланяпти. Бироқ иш куни одатда 10-12 соатгача чўзилмоқда”, - дейилади хабарда.

Молдова ҳар йили қиймати 200 млн. долларлик бўлган 400 минг тоннагача сархил мева экспорт қилади. Боз устига, ушбу давлат маркетинг соҳасига жуда кам инвестиция йўналтиради, шунинг учун унинг маҳсулотлари паст нархларда экспорт қилинади.

Бу ўз навбатида маҳаллий ишчи кучини ушлаб қолишга салбий таъсир қиляпти. Европа иттифоқи билан визасиз режим бўлгани учун ишчи молдоваликлар четга кетишни маъқул кўришяпти.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+4° туман
Валюта курси
rightuz