Му5
46

Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланди

ЖАМИЯТ 18.10.2019, 16:38
Теглар: озиқ-овқат, Тошкент
155
Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланди

Тошкентда биринчи бор Бутунжаҳон озиқ-овқат куни нишонланди.

Экспертлар таъкидига кўра, кўпроқ мавсумий мева ва сабзавотларни истеъмол қилиш ва носоғлом озиқ-овқат истеъмолини камайтириш БМТнинг Барқарор Ривожланиш Мақсадларининг дунё бўйлаб «нол даражадаги очлик» мақсадига эришишда жуда муҳим омилдир.

17 октябрь куни пойтахтда 30 дан ошиқ ташкилотлар, илмий марказлар вакиллари ва Тошкент Давлат аграр университети студентлари иштирокида Бутунжаҳон озиқ-овқат кунига бағишланган «Соғлом овқатланиш: келажагимиз ўз қўлимизда» шиори доирасида бўлиб ўтган тадбирда соғлом овқатланишнинг инсон саломатлигига таъсири масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Аграр университети ҳамда Бирлашган Миллатларнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида бўлиб ўтди.

Йиллар давомида дунё мамлакатлари очликка қарши курашда муваффақият қозонганига қарамасдан, ФАО маълумотларига кўра 800 миллиондан ортиқ одам тўйиб овқатланмайди. Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги масалалари нафақат унинг миқдори, балки истеъмол қилинадиган таомнинг сифатини ҳам ўз ичига қамраб олди. Нотўғри овқатланиш ва унинг инсон соғлиғига зарари дунёнинг барча мамлакатларида муаммо даражасига кўтарилмоқда.

Нималар қилиш зарур?

Бугунги кунда юқори ҳосил берувчи асосий экинлар фермер даласидан тортиб то дастурхонимизгача бўлган озиқ-овқат тизимимизда афзал кўрилади. Интенсив ишлаб чиқариш нафақат бизнинг озиқ-овқат рационимизга, балки ўзгараётган иқлим таъсири билан биргаликда табиатдаги био-хилмахилликнинг ҳам йўқолишига олиб келади.

Дунёда инсоният истеъмолига яроқли 6000 дан ортиқ ўсимлик тури бўлса, айни дамда етиштирилаётган ўсимликларнинг атиги 9 тури умумий экинларнинг 66 фоизини ташкил қилади. Яшаш учун зарур бўлган калорияларни эса биз асосан буғдой, маккажўхори ва гуручдан оламиз.

Озиқ-овқатнинг хилма-хиллиги, арзонлиги соғлом овқатланиш ва атроф-муҳитни асрашда катта аҳамият касб этади.

Тадбир доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, соғлом овқатланиш ва агроландшафтларга бағишланган фото кўргазма ташкил этилди ҳамда Қишлоқ ҳўжалиги вазирлиги ва ФАО ваколатхонаси томонидан эълон қилинган фотосуратлар танлови ғолиблари тақдирланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+13° дымка
Валюта курси
rightuz