my5
all

Умра зиёратини амалга ошираётган зиёратчилар учраган ЙТҲнинг видеоси эълон қилинди (Видео)

ДУНЁ 18.10.2019, 16:52
Теглар: Видео
994
Умра зиёратини амалга ошираётган зиёратчилар учраган ЙТҲнинг видеоси эълон қилинди  (Видео)

Саудия Арабистонида 39 нафар зиёратчини олиб кетаётган автобус иштирокида йирик йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.

Мамлакат ОАВ хабарларига кўра, автобус юк автомобили билан тўқнашиб кетиши ортидан ёниб кетган. Автоҳалокат Мадина маъмурий окуругидаги аль-Ахал қишлоғи ҳудудида рўй берган. Ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлган, яна 4 нафари эса жароҳатланган. Маълумотларга кўра, автобус Умра зиёратини амалга ошираётган араб ва Осиё мамлакатлари фуқароларини олиб кетаётган бўлган. 

Жароҳатланганларнинг барчаси Аль-Хамна шифохонасига етказилган. Мадина губернатори шаҳзодаси Фейсал бин Салмон бин Абдул Азиз автоҳалокат оқибатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга барча зарурий тиббий хизмат кўрсатилиши юзасидан топшириқ берди. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. 

Шарҳлар

"Қашқадарёда мафиями? Ҳаммани уриб-қақшатиб ташлади. Халқ кўчага чиқди. Бозор можароси" видеосига расмий изоҳ берилди (Видео)

30.05.2020, 10:00

Ижтимоий тармоқда “Қашқадарёда мафиями?... Ҳаммани уриб қақшатиб ташлади. Халқ кўчага чиқди. Бозор можароси”  сарлавҳали видео пайдо бўлди. Видео муаллифи Деҳқонободдаги бозор қурилиши якунланганини, аммо ҳокимлик...
Ҳамюртларимиз Москвадан Ўзбекистонга олиб келинди (Видео)

27.05.2020, 14:00

Тошкент - Москва - Тошкент рейси билан ҳамюртларимиз Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар белгиланган...
Қашқадарёда қутқарувчилар кўп қаватли уйга кириб олган илонни олиб чиқишди (Видео)

27.05.2020, 12:40

Ушбу воқеа Қарши шаҳридаги 5 микрорайонда юзага келди. А.Х. исмли фуқаро вилоят ФВБ навбатчилик қисмига уйига илон кириб олганлиги ҳақида маълум қилган. Қутқарувчилар саноқли дақиқаларда,...
Қаршилик аёлнинг яширин ва ножўя қилмиши фош бўлди (Видео)

26.05.2020, 13:52

2020 йилнинг 2 май куни Қарши шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида шаҳарнинг Чўлқувар маҳалласи фуқаролар йиғини ҳудудидаги...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10148.31
USD 9.01
11262.59
EUR 210.75
144.05
RUB 2.7