Пхукет - Москва йўналиши орқали Таиланддан учиб келаётган самолёт 18 октябрь куни Қозон аэропортига қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда ТАСС Татаристон Фавқулодда вазиятлар Бош бошқармаси хабарига асосланиб маълум қилди..
Мазкур самолётнинг бортига чиққан тиббиёт ходимлари йўловчилардан бири вафот этганини қайд қилишди. Бу 2018 йилда туғилган исроиллик қиз эканлиги аниқланди.
Шифокорлар самолёт қўнишидан олдин аэропортга етиб келиб, кутиб олишди. Тезкор ёрдам кўрсатишга шошилишди. Аммо уларнинг саъй-ҳаракатларига қарамасдан кичик пассажирнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкони бўлмади.
Самолёт бортида 12 нафар экипаж вакили ва 274 нафар йўловчи, шу жумладан 42 нафар бола бор эди.