my5

AirAsia самолет қурбонлари оилаларига 100 минг доллардан тўлайди

ДУНЁ 07.01.2015, 17:00
3236
AirAsia самолет қурбонлари оилаларига 100 минг доллардан тўлайди

AirAsia компаниясига тегишли самолет фалокати вақтида ҳалок бўлганларнинг оилалари 100 минг доллардан пул олади, дея маълум қилди компания президент-директори Суну Видьятмоко (Sunu Widyatmoko). Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда. Бундай маблағнинг тўланишига уларни Индонезия ҳукумати мажбур қилган.

Аввалроқ, қурбон бўлганларнинг яқинлари 24 минг доллардан олади деб хабар қилинган эди.

7 январ куни Яван денгизидан самолетнинг орқа қисмига тегишли бўлаклар опилганди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

AirAsia компаниясининг Airbus A320-200 самолети Индонезиянинг Сурабай ҳудудидан Сингапурга рейсни амалга ошираётган вақтда 28 декабр куни фалокатга учраган эди. Парвоз вақтида жами 155 йўловчи ва 8 экипаж аъзоси бўлган. Қидирув ишлари вақтида 39 кишининг жасади топилган. Фалокатнинг асосий сабаби сифатида баландликнинг бирдан кўтарилиб кетиши кўрсатилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° переменная облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84