Му5
44

“Ўзбеккино” “Қорақалпоқфильм”да фильм суратга олади

МАДАНИЯТ 20.10.2019, 23:08
262
“Ўзбеккино” “Қорақалпоқфильм”да фильм суратга олади

Кинорежиссёр Мансур Васати томонидан “Тақдир поезди” номли бадиий фильм суратга олинмоқда. 

Ушбу фильмнинг сценарий муаллифлари – Ғ.Шермуҳаммад, Ш.Ризаев, маслаҳатчи – Муратбай Низановлардир.

Ижодий гуруҳ ушбу фильмни суратга олиш ишларининг асосий қисмини Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ ва Нукус шаҳри атрофида амалга оширган.

Мазкур фильмда Мўйноқлик бир аёлнинг ибратли тақдири, яъни ҳаётнинг оғир синовларига ирода ва матонат билан курашган инсон қисмати ҳақида ҳикоя қилинади. Шу билан бир қаторда, фильмда ҳозирги кунда долзарб бўлиб турган Оролбўйи экологик вазият муаммолари ҳам ўз аксини топади.

Фильм “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Қорақалпоқфильм” ДУКда тасвирга олинмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+0° туман
Валюта курси
rightuz